» » ДТМ: Абитуриентларга онлайн рўйхатдан ўтиш қанчалик қулайлик туғдирмоқда?

ДТМ: Абитуриентларга онлайн рўйхатдан ўтиш қанчалик қулайлик туғдирмоқда?

2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) давом этади.Рўйхатга олиш Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда давлат хизматлари марказлари, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Албатта, мазкур тизим бугунги карантин шароитида одамларнинг бир жойга тўпланишининг олдини олиш билан бирга абитуриентларнинг қимматли вақтини тежашга ҳам хизмат қилмоқда.
Тизимдан фойдаланиш учун сифатли интернет хизмати зарур. Лекин сир эмаски, интернет хизмати таъминланмаган ҳудудлар йўқ эмас.
Самарқанд вилоятида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида халқ таълими тизимидаги муҳим вазифа ва муаммолар муҳокамасига бағишланган видеоселекторда халқ таълими вазири Ш.Шерматов жорий йил умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш кўрсаткичларига қараб, барча мактаблар, айниқса, туман марказларидан олис манзилларда яшовчи абитуриентларнинг рўйхатдан ўтишларида туман, шаҳар ХТБ мудирлари ва мактаб директорларининг ўз назоратига олиб, кўмаклашиши бўйича кўрсатмалар берилди.
Абитуриентлар ва ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари учун Давлат тест марказининг мурожаатлар маркази, барча ОТМларида “Маслаҳат марказлари” фаолияти йўлга қўйилди. 
Ҳурматли абитуриентлар!
Қўшимча маълумотлар ва янгиликлар билан Давлат тест марказининг қуйидаги манзиллари орқали танишишингиз мумкин:

www.dtm.uz
https://t.me/rasmiydtm
https://t.me/dtm_samarqand
ТЕГЛАР: АБИТУРИЕНТ ДТМ

комментариев