Ана шундай хайрли амаллардан навбатдагиси кеча Беклар маҳалласида бошланди. Туман кенгаши депутати Қ.Ражабов ҳамда маҳалла раиси О. Тошпўлатовлар бошчилигидаги ҳашарда тадбиркорлар, маҳалла фуқаролари ҳомийлик қилишмоқда.
-“Жонажон Ватаним ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ўтказилаётган акция доирасида бугун Беклар маҳалласида "Обод хонадон, обод куча, обод маҳалла" тамойили асосида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, - дейди туман кенгаши депутати Қаҳрамон Ражабов. – Кўча ва хонадонларнинг тозалиги, саранжом-саришталигига алоҳида эътибор қаратилиб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларнинг хонадонларида ҳашарлар уюштирилмоқда. Аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борганимиздан сўнг, маҳалла аҳли бирлашиб, 1 километрлик ички йўлни ўз ҳисобларидан таъмирлашларини маълум қилишди. Куни кеча 150 тоннага яқин асфальт келтириб, иш бошладик.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
комментариев