» » СУД ТИЗИМИ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАР АСОСИДА ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

СУД ТИЗИМИ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАР АСОСИДА ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш ва таъминлашда суднинг ўрни жуда катта. Шу боис давлатимиз раҳбари бошчилигида бу тизимга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президент раислигида жорий йилнинг 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам шу талаб яна бир бор эслатиб ўтилди. Яъни, суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби! – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.Видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга илғор тажрибалар ва халқаро стандартлар асосида суд тизимини “бир суд – бир инстанция” тамойили асосида қайта кўриб чиқиш топшириғи берилди.
Суд тизимида эскилик сарқити бўлган, ўз номи билан ҳам суднинг мазмун-моҳиятига тўғри келмайдиган “назорат тартибида ишларни кўриш” амалиётидан тўлиқ воз кечилади.
Судлар чиқараётган қарорлар фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиши лозимлиги таъкидланди. Айрим судьялар тергов материалларига боғланиб қолгани, бу эса қонун, суд ва давлат обрўсига путур етказиши қайд этилди. Одил судлов халқнинг кўз ўнгида, очиқ-ошкора амалга оширилиб, адолат қарор топиши лозимлиги айтиб ўтилди.
Ўйлаймизки, Президентимиз томонидан илгари сурилаётган юқорида зикр этилган масалалар мамлакатимизда одил судловни таъминлаш орқали халқимиз орасида адолатни устувор сақлашда асосий омил бўлиб хизмат қилади.


Қиёмиддин Эшбеков, 
туман прокуратураси терговчиси.

комментариев