» » Янги қурилиш объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш – ёнғин назорати ходимларининг муҳим вазифаси

Янги қурилиш объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш – ёнғин назорати ходимларининг муҳим вазифаси

             Сўнгги пайтларда  Президентимизнинг аҳолини арзон ҳамда қулай уй-жой  билан таъминлашга оид кўрсатма ва топшириқлари асосида мамлакатимизда, шу жумладан туманимизда ҳам катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.    Масалан, Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида ҳудудда замонавий кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектлари, хизмат кўрсатиш ва сервис нуқталари қурилишини давом эттириш юзасидан топшириғига мувофиқ туман марказидаги 6 гектар майдонда  кўп қаватли уйлар  «Agromir Buildings» масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёд этилмоқда. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан янги  қурилаётган масканларда  ёнғин  хавфсизлиги  қоидаларини белгиланган талаблар  асосида бажарилишига  масъул  бўлган ҳамда  меъёрий-техник  экспертиза  йўналишида  хизмат олиб  бораётган  ходимлар  янги барпо  этилаётган  уй-жой комплексларида бўлиб, фуқаролар хавфсизлигини  таъминлаш ва  моддий  бойликларни ёнғиндан  асраш юзасидан бир қатор профилактик тадбирлар ўтказмоқдалар.Жумладан, амалдаги қурилиш меъёри  талабларига  биноан лойиҳа  
ҳужжатларида  кўрсатилган  бино  пойдевори  мустаҳкамлиги,  қурилиш  конструкцияларининг  тўғри  танланганлиги  ҳамда  эҳтимолий ёнғинларни бартараф  этишда  зарур  ёнғинга  қарши  сув ҳавзаларини ташкил этиш, сув минораларини қуриш ва сув қувурларини тортиш,  биноларини хавфсиз иситиш тизимини яратиш, электр сим ва кабелларини «Электр  ускуналарини  ўрнатиш  қоидалари»га  асосан монтаж  қилиш ишларини ва бошқа лойиҳа ечимларини бажариш амалиётини  кўздан  кечиришиб,  лойиҳадан  оғиш ёки бошқа сабабларга кўра  белгиланган талабларни  бузишга  йўл қўйилишига  чек қўйишмоқда. Ўрганиш ва текширишлар якунида  курилишда иштирок  этаётган  масъул раҳбарлар,  пайвандчи  ва ишчи муҳандисларини  жалб этган  ҳолда  бугунга  қадар  10 та комплекс  қурилишларда  9 маротаба суҳбат ва  учрашувлар ўтказилиб, унда 190 дан ортиқ тадбир  иштирокчиларига  бевосита  қурилиш майдонларида  ҳал этилиши лозим хавфсизлик  чоралари, ёнғин  хафсизлигига доир мавзуларда мутахассис   фикрлари  берилди. Қурувчи  ва ишчи-муҳандислар билан иш  жараёнида ёнғин  келиб чиқганда қандай ҳаракат  қилиш зарурлиги борасидаги  амалий ўқув машғулотлари  уюштирилди.
           Хўжақул ШОДМОНОВ,
  Тойлоқ тумани ФВБ НТБ  бошлиғи, капитан.

комментариев