“Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (446-сон, 20.07.2020 йил) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 июлдан:
- коронавирус эпидемияси даврида нормативга қўшимча равишда кечаю-кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади;
- кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади:
врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
ҳайдовчиларга – 1,0 млн сўм.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эпидемиологик вазият, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сонидан келиб чиқиб ихчамлаштирилган мобил тез ёрдам бригадаларининг вақтинчалик нормативлари тасдиқланади.
Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz
комментариев