» » 368 миллион пул эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди

368 миллион пул эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди

        Тойлоқ туманидаги 368 та эҳтиёжманд оилага Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 368 миллион сўм нақд пул ажратилди.


    Ушбу пуллар Қурбон ҳайити байрами муносабати билан туманимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 368 нафар оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пули сифатида тарқатилди.

 Хусусан, 1-сектор ҳудудидан 107 та, 2-сектордан 74 та, 3-сектордан 98 та, 4-сектор ҳудидаги  89 та эҳтиёжманд оила муҳтарам юртбошимиз бошчилигидаги беғараз кўмакдан баҳраманд бўлишди. 

   Пул маблағлари сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбар ва масъул ходимлари ҳамроҳлигида маҳалла раислари томонидан етказиб берилмоқда.

комментариев