» » Тойлоқда халқ сайли

Тойлоқда халқ сайли

Туман марказий ўйингоҳида “Яшариш ва янгиланиш айёми бўлган Наврўзи олам биз учун энг қадимий, асл миллий, ғоят ардоқли байрамдир” шиори остида халқ сайли бўлиб ўтди.   Сайилда туман ташкилотлари, муассасалари, маҳаллалардан 5000 дан зиёд фуқаролар иштирок этишди. Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, туман ташкилотлари ва 50 та маҳаллалардан миллий қадриятларимиз акс эттирилган кўргазмалар намойиш этилди.
Кўргазмаларда ҳунармандчилик, миллий таомлар, келинлар саломи, маҳаллалардан келган фольклёр-этнографик ансамблларнинг бадиий чиқишлари, туман спортчиларининг арқон тортиш, миллий кураш, бадиий гимнастика, стол тенниси, шахмат-шашка мусобақалари ва тумандаги “Миллий гвардия” ҳарбий қисм ҳарбийларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда Республикада хизмат кўрсатган санъаткор Нилуфар Саидова, таниқли ҳонанда Отабек Муталхўжаев ва туман маданият бўлими санъаткорларининг катта гала-концерти бўлиб ўтди. Сайилда ҳар бир номинация бўйича фаол иштирок этган жамоа ва ташкилотлар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

комментариев