“Тойлоқтумангаз” филиали мутасаддилари томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари давомида ҳам ҳақиқатан Янгиобод қишлоғидаги айрим хонадонларга табиий газ етиб бормаслиги аниқланди. Ушбу муаммога ечим топиш, коронавирус пандемияси даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш, айниқса, кам таъминланган оилаларни яхши шароитда яшашларига кўмаклашиш мақсадида уларга суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.
Шу ўринда айтмоқчимизки, депутатга берилган ваколатлар орасида депутатлик сўрови алоҳида аҳамиятга эга институт ҳисобланади. Негаки, унда кўтарилаётган ҳар бир масала ортида, энг аввало, инсон тақдири, кўпчиликнинг манфаатлари туради. Қолаверса, бу тизим одамларнинг партияга ишончини оширишга хизмат қилади.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
комментариев