» » ТУМАН РАҲБАРИ НУРАФШОНДА

ТУМАН РАҲБАРИ НУРАФШОНДА

 
Сайёр қабулда туман ҳокими Б. Бобоназаров, сектор раҳбарлари, халқ қабулхонаси мудири Қ. Исмоилов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н. Асадов, маҳаллалар раислари, халқ таълими, мактабгача таълим, бандлик, соғлиқни сақлаш, электр энергияси ва газ таъминоти каби бошқа кўплаб тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
   Муайян бир маҳаллада ўтказилаётган сайёр қабулнинг ҳудудий чегараси чекланмаган. Унда туманнинг яқин ва олис ҳудудлари фуқаролари ҳам мурожаат қилишади. Бу гал ҳам шундай бўлди. Қабулга Олмазор, Боғизоғон, Жумабозор, Нурли йўл маҳаллалар фуқаролари муаммо ва таклифлари билан қатнашди.

    Сайёр қабулда фуқароларнинг уй-жой, ер, саломатликни тиклаш, йўлларни таъмирлаш, сув, электр энергияси, газ таъминоти, моддий ёрдам каби ўнлаб масалаларда мурожаатлари қабул қилинди.


   Муаммолар юзма-юз, ошкора кўтарилган учрашувда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ўзларининг қонуний манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан 35 нафар киши мурожаат қилди. Уларнинг  2 таси жойида ҳал этилган бўлса,19 таси ижрога йўналтирилди. Қолган 14 нафарига ҳуқуқий тушунча берилди.  


Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев