» » “Бутунжаҳон тозалик куни” акцияси ўтказилди

“Бутунжаҳон тозалик куни” акцияси ўтказилди

  Маълумки, ҳар йили 21-сентябрь — Бутунжаҳон тозалик куни  қатор мамлакатларда атроф-муҳитни саранжом-саришта қилиш тадбирлари ўтказиш билан нишонланади. Мазкур сана поклик ва озодаликни қадрлайдиган юртдошларимиз томонидан ҳам алоҳида эътибор билан қарши олинади. Бунда инсонлар ўзи яшаб турган ҳудуд озодалигини таъминлашиш, тозалик ўрнатиш ғоясини ифода этади. 
   Сана муносабати билан бугун туманимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали ҳамкорлигида акция тадбири ўтказилди. 
   Эрта тонгдан кўнгиллилар Боғичинор, Сариосиё ва Боғизоғон маҳалларидан ўтувчи Самарқанд-Панжакент халқаро йўл ёқасида тўпланишди.  Уларга бугунги тадбирнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари атрофни чиқиндилардан тозалашга киришишди. Тадбирда “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали ходимлари фаол иштирок этди.

комментариев