» » “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди

“Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди

  O`zLiDeP  туман Кенгаши томонидан “Ёшлар қаноти” жамоатчилик кенгашининг ҳисобот сайлов Конференцияси ўтказилди.
 Конференция ишида туман кенгаши аппарати ходимлари, кенгаш аъзоси- туман ҳокими Б. Бобоназаров, депутатлар, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, “Ёшлар қаноти” ва партия фаоллари иштирок этди.

   Конференцияда дастлаб “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврда амалга оширган ишлари ва келгусида режалаштирилган вазифалари муҳокама қилинди.

  Қўлга киритилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам муҳокама этилди ҳамда уларни бартараф этиш, “Ёшлар қаноти”нинг ёшлар билан ишлаш самадорлигини янада ошириш, унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.


  Тадбир давомида “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг янги таркибдаги 15 нафар аъзолари тасдиқланди ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев