» » СЕССИЯ: муҳим масалалар муҳокама қилинди

СЕССИЯ: муҳим масалалар муҳокама қилинди

   Бугун бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессиясида 2006-2019 йиллар давомида Тойлоқда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 559 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилганлиги маълум қилинди.
   Шунингдек, 426 гектар ер фуқаролар томонидан ноқонуний
уй-жойлар қурилган, 97,4 гектар бошқа турдаги қурилишлар, 11,4 гектар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, 6,5 гектар кўп йиллик дарахтзорлар экилган, 5,2 гектар зовур қазилган, 1,7 гектар яроқсиз ҳолга келтирилган, 10,5 гектар бошқа турдаги қонун бузилишлар аниқланган.
   Сессияда фермер хўжаликлари томонидан ер майдонини ижарага олиш шартномасининг шартлари қўпол равишда бузилганлик ҳолатлари шунингдек, кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар муҳокама этилди.
  1. Тойлоқ туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида.
  2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Хўжамуродов, туман молия бўлими мудири Ю.Бобоназаров, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Шариповларнинг “Тойлоқ тумани бюджет даромадлар базасини ошириш масалалари бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида”ги ҳисоботлари ҳақида
  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил
    8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 4 сектор раҳбарларининг
    2020 йил II чорак якуни бўйича олиб борган фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тойлоқ туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Исмоиловнинг 2020 йил II чорак давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
  5. Туман прокурори Ф.Абдухолиқовнинг 2020 йил II чорак якуни бўйича Тойлоқ туманида жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, ҳудудда криминоген вазиятни барқарор сақлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
  6. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Тоғаевнинг жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш юзасидан 2020 йил II чорак якуни бўйича амалга оширган иш фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида.
  7. Жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси М.Эргашевнинг, Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди раиси О.Назаровнинг, Тойлоқ туман маъмурий судининг раиси Т.Иргашевнинг ва Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ф.Мажидовнинг “Қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти ҳақида.
  8. Туман Адлия бўлими бошлиғи А.Ғафоровнинг Халқ депутатлари туман Кенгаши олдида 2020 йил II чорак якуни бўйича амалга оширган иш фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида.
  9. Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг 2020 йил 27 апрелдаги 26/5-сонли қарори билан “Темир дафтар”га киритилган, ҳозирда иш билан таъминланган фуқароларни камбағал оилалар рўйхатидан чиқариш тўғрисида.
  10. Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи томонидан “Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар”ни муҳофаза этиш, уларнинг туристик салоҳиятини тиклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари” рўйхатига таклиф киритиш тўғрисида.
  11. Тумандаги фермер хўжаликлари томонидан шартнома интизоми бузилиши ҳамда самарасиз хўжалик фаолияти юритилишини бартараф этиш тўғрисида.
    Сессияда кўрилган масалалар депутатлар томонидан кенг муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев