» » Сайёр қабулда фуқаролар қандай масалаларни билдирди?

Сайёр қабулда фуқаролар қандай масалаларни билдирди?

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Аловиддин Иноғомов Тойлоқ туманининг Гулобод маҳалласида навбатдаги сайёр қабулни ўтказди.Сайёр қабулда тумандаги мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимлар иштирок этди. Тадбирда 18 нафар фуқаронинг интернет тармоғига уланиш, суюлтирилган газ баллони ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, моддий ёрдам олиш, йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалалар юзасидан 27 та мурожаати тингланди. Фуқаролар билдирган масалаларнинг 8 таси жойида ҳал қилинди, 7 тасига тушунтириш берилди, 12 таси эса ўрганишга йўналтирилди.

–     Бугунги сайёр қабулда суюлтирилган газ баллони, фарзандларимга мактаб дарсликларини олиш ва интернет тармоғига уланиш бўйича мурожаат қилдим, – дейди Солиҳа Мусаева. – Мактаб дарсликлари ва суюлтирилган газ баллони бўйича масалам шу ернинг ўзида ҳал этилди. Интернет тармоғига уланиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқ берилди.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.

комментариев