» » Туманимизда бир кунда 8 та оилавий боғча фойдаланишга топширилди

Туманимизда бир кунда 8 та оилавий боғча фойдаланишга топширилди

  Натижада туманда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони 80 тага етди.
  Пайшанбасиёб қишлоғида хусусий тадбиркор Ситора Арабова ҳамда шу маҳалла фуқароси Дилноза Умурова хонадонларида ташкил этилган оилавий боғчанинг очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев ташаббускор тадбиркорларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини юритиш тўғрисидаги рухсатномани топширди.
   - Туманимизда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони 80 тага етди. - Бу – соғлом рақобат дегани. Уларнинг ҳар бири ўзига хос тарзда жиҳозланиб, болажонларнинг эмин-эркин ўйнаши, машғулотларда қатнашиши, овқатланиши учун барча шароитлар яратилган. Оилавий боғчаларимизда яратилган шароитлар давлат боғчаларидан кам эмас.  Бу ерда 25 нафардан бола тарбияланиб, уларга рус ва инглиз тилидан мукаммал сабоқ бериляпти.

комментариев