» » Янги боғча очилди

Янги боғча очилди

Туманимизнинг Хўжақишлоқ маҳалласида жойлашган 32-давлат мактабгача таълим муассасасининг замонавий усулда бунёд этилган янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ж. Ҳақбердиев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари М. Абдуллаев, туман МТБ мудираси М. Мирвафоева ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар кейинги йилларда мамлакатимизда келажагимиз эгалари бўлган болажонларни ҳар тарафлама баркамол қилиб тарбиялаш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айлангани алоҳида таъкидланди.


100 ўринга мўлжалланган мазкур боғча инвестиция дастури асосида 3 млрд. 200 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилди.  “Сохтмон” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан қурилган икки қаватли, замонавий, шинам бу масканнинг очилиши нафақат болажонларнинг, балки ота-оналарнинг ҳам қувончига сабабчи бўлди.

 - Илгари боғчамиз мослаштирилган бинода жойлашгани сабабли унинг шароитлари ҳам ҳаминқадар эди. Эндиликда бу ерда болажонлар учун барча замонавий қулайликлар бор. Кенг, шинам ётоқхона, ошхона, машғулотлар хоналари болаларбоп мебель жиҳозлари, ранг-баранг ўйинчоқлар ва кўргазмали қуроллар билан таъминланган. Ҳовлида болажонлар учун ёзги ўйин майдони барпо этилиб, замонавий усулда жиҳозланган, -дейди боғча мудираси Сарвиноз Толипова.


   Очилиш маросимидан сўнг, тадбир иштирокчилари муассасада тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.   

комментариев