» » Туман раҳбари озиқ-овқат маҳсулоти сотувчиларига мурожаат йўллади

Туман раҳбари озиқ-овқат маҳсулоти сотувчиларига мурожаат йўллади

   Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муҳим масала ҳисобланади. Демак, бугун касалликнинг олдини олиш ва карантин қоидаларига қатъий амал қилиш баробарида озиқ-овқат танқислиги юзага келишининг олдини олишга қаратилган жиддий чораларни кўриш лозим. Бунда, айниқса, деҳқон бозорларида нарх-навонинг сунъий ошиб кетмаслигини таъминлаш муҳим саналади.
   Шу сабабли туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари бугун Давлатобод деҳқон бозорида бўлиб, нарх-навони назорат қилишди. Шунингдек, туман ҳокими Б. Бобоназаров нарх-навони сунъий оширмаслик борасида озиқ-овқат маҳсулотлари сотувчиларига мурожаат қилди. 
   Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги таъминланди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев