» » Вилоят судларининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Вилоят судларининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Самарқанд вилоят судларининг вилоят аҳолисини ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда вилоят суди раисларининг туман ва шаҳарларда фуқароларнинг сайёр қабулларини ташкил этиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик МЕМОРАНДУМИГА асосан туман Халқ қабулхонасида  Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди, Самарқанд вилоят Иқтисодий суди ҳамда Самарқанд вилоят Маъмурий суди раислари иштирокида туман аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш билан боғлиқ 7 нафар шахсларга нисбатан йиғма жилд ҳужжатлари суд томонидан кўриб чиқилиб, тақдимномалар қаноатлантирилди ва ўталмай қолган жазони ўташ муддатидан шартли озод қилинди.  Шунингдек, 1 нафар шахснинг судланганлик ҳолатини олиб ташлаш тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилиб, уни мурожаати қанотлантирилди.
Шу билан бирга, иқтисодий судга мурожаат қилган 2 нафар ва фуқаролик судига мурожаат қилган 3 нафар шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Бундан ташқари, маъмурий суди томонидан 2 нафар шахсга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар тугатилди.

комментариев