» » “Samarkand Half Marathon”: 21 километр масофага югуриш учун старт берилди

“Samarkand Half Marathon”: 21 километр масофага югуриш учун старт берилди

Самарқанд шаҳрида Samarkand Half Marathon яриммарафони бошланди.

Унинг тантанали очилишида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, "Samarkand Half Marathon" халқаро хайрия марафони ташкилий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди ва спортчиларга омад тилади.

 Дастлаб яриммарафонга Ислом Каримов кўчасидан 21 километр масофага югуриш учун старт берилди.

Мусобақа иштирокчиларини Самарқанд шаҳри аҳолиси ва меҳмонлар қўллаб-қувватламоқда.

Эслатиб ўтамиз: ҳаваскорлар ўртасидаги беллашув 15 ноябргача давом этади. Ярим марафонда қатнашиш истагида бўлганлар шу санагача www.samarkandhalfmarathon.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ҳусан Элтоев.

комментариев