» » Ғолиблик муборак!

Ғолиблик муборак!

2020-йил 9-11 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида спортнинг эркин ва юнон рум-кураши бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 
Ушбу мусобақада вилоятлардан 155 нафар спортчилар иштирок этишди.
 Тойлоқ Олимпия захиралари коллежи спортчиларидан 45 кг вазнда Ҳалимбоев Озодбек, 51 кг вазнда Яхшибоев Қувончбек, 55 кг вазнида Бектураев  Диёрбек 1-ўринни,  45 кг вазнда   Джумамуродов Мансур 2-ўринни, 60 кг вазнда Мустафоқулов Жафар 3-ўринни қўлга киритишди.
Ғалаба муборак!

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев