» » Полвонлар беллашишди

Полвонлар беллашишди

Бугун Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида Юнон-Рум спорт тури бўйича 2003-2004-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида  Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига саралаш учун Самарқанд вилоят чемпионати бўлиб ўтди. 

Мусобақада 140 нафар  спортчилар иштирок этиб, ўз тенгдошлари билан бахсга киришишди.

45 кг вазн тоифасида гиламга чиққан спортчилардан 1-ўринни Яхшибоев Қувонч, 2-ўринни Халимбоев Озод, 3-ўринни Самандаров Фирдавс ва Азизов Миршакарлар қўлга киритишди.

Бошқа вазн тоифасидаги полвонлар ҳам қизғин кечган мусобақада совриндорлар қаторидан жой олишди.

комментариев