» » БАҲРУ БАЙТ – РУС ВА ИНГЛИЗ ТИЛЛАРИДА

БАҲРУ БАЙТ – РУС ВА ИНГЛИЗ ТИЛЛАРИДА

    21-умумий ўрта таълим мактабида  Ноябрь – хорижий тиллар  фан ойлиги доирасида  рус ва инглиз тиллари байрами тадбири  бўлиб ўтди.
Тантанали тадбир режасига мувофиқ дастлаб  5  ташаббус  йўналишлари  бўйича  қизиқарли  танловлар  ўтказилди.
Жумладан,  "Ўзбекистонда  куз" мавзусида  расмлар  танлови,  олтин куз тароватини мадҳ этувчи шеърлар асосида мушоира ташкил этилди. Сўнгра  5-синф  ўқувчилари томонидан   куй-қўшиқлар, рус  ва  инглиз  маданиятига  хос  бўлган  рақслар,  Пушкин  эртаклари асосида  саҳна  кўринишлари намойиш этилди. Икки улуғ халқ тилларида янграган  шеърий  баҳру байтлар тадбир  иштирокчилари  ва  мехмонларда яхши таассурот қолдирди.                                                                    Тадбирни  тайёрлашда  рус  ва  инглиз  тили  фани  ўқитувчилари – З.Турсунова,  Ш.  Муҳаммадиева, М. Қобилова,  З.  Муратова,  Х.  Алиева,   Г. Хўжааминовалар  жонбозлик  кўрсатишди.
Г. АЗИМОВА,
мактабнинг рус тили ўқитувчиси.

комментариев