
Бугун хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман тарғибот гуруҳи раҳбари М.Йўлдошева томонидан “Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш методикаси” мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари Саноат Зоҳидова, тарғибот гуруҳи аъзоси Нигора Иргашева, вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Нозима Темирова ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Мартаба Қуватовалар иштирок этишди.
Оила ва жамиятда учраётган носоғлом муҳитнинг вужудга келиш сабабларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ва олдини олишда тарғибот гуруҳи аъзоларининг масъулиятини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир авввалида туманимиздаги 21-умумтаълим мактабида “Миллий либос - маънавият кўзгуси” мавзусида либослар кўргазмаси ташкил этилди.
Шунингдек, тадбирда мамлакатимиз ёшларини муносиб тарбиялаш, кийиниш ва юриш-туриш одобларини ўргатиш, “оммавий маданият”нинг салбий унсурлари тарқалишини олдини олиш, миллий либосларнинг қулайлиги, иқлимга мослиги ва муносиблиги кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шундан сўнг туман ҳокимлигида отинойилар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчилари иштирокида хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган маънавий-маърифий ишларни олиб бориш методикаси мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда нотинч оилалар билан ишлашда аҳамият бериладиган жиҳатлар, хотин-қизлар ўртасида диний вазиятни соғломлаштириш, диний мутаассиб ғоялар тарқалишининг олдини олишга қаратилган ишларни такомиллаштириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш, диний маърифат ва ахлоқий тарбияни аёлларга етказишда отинойилар ва маҳалла маслаҳатчиларининг ўрни, уларнинг вазифалари хусусида сўз юритилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган аёллар ҳамда нотинч оилалар бекалари билан психологик суҳбат ўтказилди. Унда Самарқанд вилояти ўқитувчилар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, психолог К. Оқилова тренинг машғулотларини олиб борди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев