» » Тойлоқ тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг туман аҳолисига МУРОЖААТИ

Тойлоқ тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг туман аҳолисига МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар!Бугунги мурожаатимда, вилоятимиз, шу жумладан туманимизда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолини турли хил кўнгилсиз ҳодисалардан ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларга қарамасдан, айрим ҳолатларда оддий эътиборсизлик, лоқайдлик ва бефарқлик сабабли аҳоли турар-жойларида, хонадонларда ёнғинлар, ҳаво ва газ аралашмасининг чақнаши ва ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ачинарли ҳолатлар учраб турганлигини айтиб ўтмоқчиман.
Хусусан ўтган 2020 йилда туманимизда жами 63 та ёнғинлар кузатилиб, уларда 8 нафар фуқаро оғир куйиш тан жароҳатини олиб, тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Таҳлилларимиз, аксарият ҳолатларнинг юзага келишига хонадонларда фуқаролармиз томонидан оддий қоидаларга амал қилинмаётганлиги ёки фарзандлари ва яқинларининг соғлиғига бефарқликлари оқибатида юзага келаётганлигини кўрсатмоқда.
Азиз тумандошлар! Бугунги мурожаатимда Сизларга қуйидаги қатъий қоидаларига амал қилиб қолишингизни сўраб қолган бўлардим:
энг аввало ҳозироқ 5 дақиқа вақтингизни хонадонингизда ўрнатилган иситиш печининг созлигига ва тўғри ўрнатилганлигига қаратинг, уни синчковлик билан кўздан кечиринг;
дудбўронларнинг ичи тоза эканлигига, уни тутун сўриш имконияти тўсилиб қолмаганлигини текширинг;
мабодо дубўронлар носозлигини кузатсангиз ёки нотўғри ўрнатилган бўлса, айниқса ичи тўлиб қолган бўлса туман ФВБ, Газ идоралари ва Ёнғинга қарши курашиш жамиятига зудлик билан хабар қилинг;
очиқ оловдан иситиш мақсадида асло фойдаланманг;
иситиш воситаларининг устига асло кирларни ёки ёнувчи жисмларни қуритманг;
суюлтирилган газ баллонларидан ўта эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиб фойдаланинг;
сифатсиз, қўлбола ва носоз иситиш воситаларини ҳозироқ алмаштиринг;
ёш болаларни, қарияларни ёки ўзини бошқара олмайдиган фуқароларимизни ёлғиз қолдирманг;
бир вақтнинг ўзида катта қувватли электр воситаларидан асло фойдаланманг.
 Азиз ватандошлар!
Юқорида айтилган ОЛТИН ҚОИДАЛАРГА амал қилиш билан Сиз, нафақат мол-мулкингизни, балки барча яқинларингизни ҳаётини асраб қолган бўласиз!
Менимча бунинг учун албатта, ҳозироқ вақт ажратишга тайёрсиз!

комментариев