» » Мактабда китоб марафони

Мактабда китоб марафони

22-умумий ўрта таълим мактабида китоб марафони бўлиб ўтди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Ёзувчилар уюшмасининг "Маҳаллалар, таълим муассасалари ва ташкилотларда китобхонликни кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса,  ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида ташкил этилган китоб марафони байрамона тарзда ўтди.
 Китоб марафонида мактаб ўқувчилари, уларнинг  ота-оналари, маҳалла фуқаролари, уюшмаган ёшлар фаол иштирок этишди.

комментариев