» » Кутубхона фондига совға

Кутубхона фондига совға


Агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг директори Қаҳҳор Низомов ўзи ўқиган 30-умумтаълим мактаби кутубхонаси фондини бойитишга ўз ҳиссасини қўшди. Ўзбек ва жаҳон адабиётига оид асарлар жамланмасидан ташкил топган 20 дан зиёд китобларни топширар экан билимга чанқоқ, зукко ўғил-қизларга: «Сиз бизнинг келажагимиз, куч-қудратимизсиз. Шунинг учун, аъло баҳоларга ўқишингиз, китоб билан дўст тутинишингиз бугунги кун талаби» дея, уларнинг билим чўққиларини забт этишларида муваффақият тилади. 

Шундан сўнг, мазкур муассасанинг собиқ ўқувчиси ҳамда директори Қ. Низомов юқори синф ўқувчиларининг талабларига кўра, физика ва астраномия фанларидан очиқ дарс ўтди.

комментариев