Энг яхши совға

Туман ҳокимлиги маданият бўлимининг маданий тадбирлар бўйича бош мутахассиси Фарҳод Жонибеков ўзи таълим олган 14-умумий ўрта таълим мактабига 30 дан ортиқ бадиий китоблар совға қилди.
 – Юртбошимиз айтганларидай китоб ўқиган бола келажакда етук инсон бўлади ва ватан равнақи учун ўз ҳиссасини қўша олади. Ўзим хам болалагимдан китоб ўқишга жудаям қизиқаман. Уйимда кичкина кутубхона ташкил қилганман. 200 дан ортиқ турли мавзудаги китоблар мавжуд. Менга таълим берган устозларимга раҳмат айтмоқчиман. Доим китоб ҳамроҳинг бўлсин дер эди устозларим. Саодат Қобилова, Маъмура Раҳматова, Замира Жабборова, Хуршида Сатторова, Гулшан Абдуазизова каби жонкуяр китобсевар устозларимга таъзим қиламан. Китоб ўқишга, унга меҳр беришга сабабчи бўлган устозларимдир. Барчани таълим олган мактабига китоб совға қилиши бу энг яхши совға деб биламан, – дейди Ф. Жонибеков.

комментариев