
Дастлаб, депутат «Обод қишлоқ» дастурига киритилган Навбҳор қишлоғини ободонлаштиришда аҳоли томонидан бажарилиши керак бўлган муҳим вазифаларга тўхталиб, мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасигача барча ишларга якун ясаш лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг, фуқаролар ўзлари истиқомат қиладиган маҳалладаги турли соҳаларга оид муаммолар ечими юзасидан туман ҳокими Б. Бобоназаровга мурожаат қилишди. Шу жумладан, М. Мажидова Испанди қишлоғида боғча ва мактаб йўқлигини, Ф. Қурбонова чиқинди ташиш машинаси келмаётганини, Ж. Жўраев табиий газнинг аҳолига тенг тақсимланмаётганини, газ баллонлари ҳам вақтида етиб келмаётганини ҳамда Каттақишлоқ қишлоғининг бир гуруҳ фуқаролари 54-мактабда спорт зали кераклиги, маҳалладаги симёғочлар эскирганлигини ва қўшимча трансформаторга эҳтиёж борлигини маълум қилишди.
Туман ҳокими Б. Бобоназаров мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди.
комментариев