» » «Она юрт осмони мусаффо бўлсин!»

«Она юрт осмони мусаффо бўлсин!»

2-сон касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Самарқанд вилояти Тойлоқ туман кенгаши тасарруфидаги ўқув-спорт техника клуби ва «Қалқон Жасорат Мактаби» ҳарбий ватанпарварлик спорт мактаби ҳамкорлигида Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар тугатилганининг 32 йиллиги муносабати билан юқоридаги ном остида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Афғон уруши қатнашчиларидан Муртоза Худойбердиев, Содиқ Ҳайитов ва Садриддин Фозиловлар сўзга чиқиб ўқувчиларга ушбу хизмат вақтида бошидан кечирган мудҳиш воқеалар, тинчлик олий неъмат эканлиги, уни қадрига етиш, юртни ҳимоя қилиш муқаддас бурч эканлиги ҳақида сўзлаб беришди. 
 «Қалқон Жасорат Мактаби» ҳарбий ватанпарварлик спорт мактаби бўлим бошлиғи Шокир Товбоев ва ҳарбий фан ўқитувчиси Ғайрат Шомуродовлар ҳам бугунги осойишта кунларимизга шукрона келтириб яшашимиз, тинчлигимизнинг қадрига етишимиз лозимлигини таъкидлашди.
Мутахассислар машғулотлар жараёнида ўқувчиларга жанговар қуроллардан қандай фойдаланиш лозимлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтишди.
Ўқувчилар томонидан тайёрланган ҳарбий чиқишлар улардаги билим ва кўникмаларнинг мустаҳкамланаётганлигидан далолатдир.


Суръат ШУКУРОВ,
 «Ватанпарвар» ташкилоти Самарқанд вилояти Тойлоқ туман кенгаши тасарруфидаги ўқув-спорт техника клуби бошлиғи.

комментариев