» » Давлат тили бирлигимиз, борлигимиз рамзидир

Давлат тили бирлигимиз, борлигимиз рамзидир

     Жорий йилнинг 11 март куни Самарқанд - Ургут  йўналишидаги ташқи рекламалар, жумладан, пешлавҳа, реклама, эълон ва бошқа ахборот матнларининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мослиги туман комиссияси аъзолари  билан ўрганилди.
     Туманнинг Адас, Шопулот, Навзандак, Ястепа, Хўжақишлоқ, Жумабозор, Сарибозор маҳалла фуқаролар йиғинларидаги тадбиркорлар томонидан ўрнатилган 100 га яқин ташқи реклама объектларининг қонун талабларига мослик ҳолати ўрганилиб, қонунга зид равишда ўрнатилган ва давлат тили меъёрларида ёзилмаган ташқи реклама объектлари олиб ташланди. 
    Шунингдек,  “Давлат тили тўғрисида”ги ва "Реклама тўғрисида"ги Қонун талабларига  риоя этишни истамаган 12 нафар тадбиркорларга  огоҳлантириш хатлари берилиб, тегишли тартибда тушунтириш ишлари олиб борилди.
    Бундай тадбирлар доимий ўтказилиб борилмоқда.

комментариев