» » СОБИРЖОН ТОКИО ОЛИМПИАДАСИГА БОРАДИ

СОБИРЖОН ТОКИО ОЛИМПИАДАСИГА БОРАДИ

    Жорий йилнинг 7 май куни  Япония пойтахти Токио шаҳрида спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда  Тойлоқ Олимпия захиралари коллежининг 2020 йил битирувчиси Собиржон  Сафаралиев  иштирок этиб, 500 м, 1000 м, 1500 м, 2000 метр масофаларда дунёнинг етакчи давлатлари Япония, Ҳиндистон, Индонезия, Гонгконг ҳамда Қозоғистон Республикасининг академик эшкак эшиш спорт усталарини ортда қолдирди ва Токио ёзги Олимпиада спорт ўйинларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. 
     Спортчимизни ушбу юксак натижа билан қутлаймиз ва омад тилаймиз! 


                                           М.РАҲМОНОВ.

комментариев