» » ШАҲРИЁРДА – КУМУШ!

ШАҲРИЁРДА – КУМУШ!

 Қозоғистоннинг  Остона шарида 8-9 май кунлари юнон-рум кураши бўйича «Москва-80» Олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Жаксилик Ушкемпиров хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақада Хайрулла Абдуллаев мураббийлигида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этди.
Якунда ёшларимиз жами 5та медални қўлга киритишди. Жумладан, 97 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Аброрбек Нурмуҳаммедов олтин медалга сазовор бўлди. Яна 3 нафар полвонимиз бронза медаллар соҳиби бўлишди. Қувонарлиси, мусобақада омадли қатнашган  Тойлоқ Олимпия захиралари коллежи битирувчиси  Шаҳриёр Жўрабоев  87 кг вазнда  кумуш медални қўлга киритди.                           
                            М. РАҲМОНОВ

комментариев