» » АДАСЛИК ЁШЛАР – САРАЛАШ БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ

АДАСЛИК ЁШЛАР – САРАЛАШ БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ

ёхуд уюшмаган ёшлардан иборат  жамоалар футболчиларининг маҳорати барчани ҳайратга солди.   
   Тойлоқ Олимпия захиралари коллежининг сунъий қопламали майдонида  мини футбол бўйича Самарқанд вилояти  ДХХ вилоят бошқармаси кубоги учун  туман саралаш турнири якунланди. Беллашувда туман маҳаллаларининг 18-­30 ёшли ушмаган ёшларидан иборат 10дан ортиқ  жамоалар ғолиблик ва кейинги босқич йўлламаси  учун  кураш олиб  бордилар. Мусобақанинг якуний финал ўйини барча рақиблардан устун келган  иккита энг кучли жамоа – Адас ҳамда Ўртақишлоқ ёш чарм тўп усталари ўртасида бўлиб ўтди. Муросасиз кечган ва голларга бой бўлган ўйиннинг асосий вақтида кучлар тенг келди. Ҳисоб ­ 3; 3.  Ғолибни аниқлаш мақсадида ўтказилган  пенальтилар сериясида адаслик ёшлар аниқроқ ҳаракат қилиб, олтин медаллар билан бирга мусобақа кубогини ҳам қўлга киритишди. Кейинги совринли ўринларга эга чиққан Ўртақишлоқ ҳамда Нурли йўл маҳаллалари  футболчиларига  кумуш ва бронза медаллар, шунингдек, диплом  ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Барча ўйинларни зўр қизиқиш билан кузатиб борган  ва тақдирлаш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Б.Бобоназаров бу каби оммавий-спорт тадбирларининг маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдаги аҳамиятини юқори баҳолади. Шунингдек, шиддатли баҳсларни туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, ДХХ туман бўлими бошлиғи ва бошқалар ҳам мароқ билан томоша қилдилар...                         Энди ғолиб жамоа  вилоят кубогининг 25 май куни туманимизда бўлиши кутилаётган ва Булунғур, Жомбой ҳамда  Ургут туманлари жамоалари иштирок этадиган  Вилоят саралаш турнирида ўз омадини синаб кўради.
И. КЕНЖАЕВ.

комментариев