» » Туманнинг 2021 йилги маҳаллий бюджети тасдиқланди

Туманнинг 2021 йилги маҳаллий бюджети тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари
Самарқанд вилояти Тойлоқ туман Кенгаши 
ҚАРО
РИ
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Самарқанд вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг “Самарқанд вилояти 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2021 йил учун Тойлоқ тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.    Самарқанд вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг “Самарқанд вилояти 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Тойлоқ тумани бюджетига Самарқанд вилояти бюджетидан ажратилган:
тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 53 083 100,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги. Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнозининг ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунида белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
туман бюджетининг айланма касса маблағи 1 240 832,0 минг сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2.    Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши қарорига асосан 2021йилда:
а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:
    жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
    жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
    жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
    сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
    қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;
    юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
    айланмадан солиқ
    маҳаллий йиғимлар;
    ижара тўловлври;
б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа тўловлар вилотнинг вилоят бюджети ҳамда туман маҳаллий бюджети ўртасида тақсимланади:
    жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) 35 фоиз миқдорда туман бюджетига;
    фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) 50 фоиз миқдорда туман бюджетига.
    Бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқнинг 30 фоиз миқдорда туман бюджетига;
    Юридик шахслар ер солиғи 30 фоиз миқдорда туман бюджетига;
    Мобиль алоқа хизмати ва алкоголь махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда
2020 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3.    2021 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4.    Туман бюджетидан 2021 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5.    2021 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 1 154 608,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
6.    Туман ҳокимлиги:
-ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;
-бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашигадоимий равишда маълумот киритиб борсин.
Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунида белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
7.    Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси:  Б. БОБОНАЗАРОВ.


2020 йил 30 декабрь.

комментариев