» » ОЛИМП САРИ ИНТИЛАЁТГАН АЗИЗЖОН

ОЛИМП САРИ ИНТИЛАЁТГАН АЗИЗЖОН

Азизжон Садриддинов туманимиздаги 5-мактабнинг 7-синфида ўқийди. Болалигидан спортнинг яккакураш, таэквондо турига меҳр қўйган эпчил ўғлон устозларидан унинг сир-асрорларини ўрганди. Бу эса бўлажак мусобақаларда қўл келмоқда. Яқинда у Самарқанд вилоят таэквондо федерациясининг очиқ биринчилигида муваффақиятли қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллади ва олтин медални қўлга киритди. Азизжоннинг олий мақсади – келгусида Олимпиада мусобақаларида қатнашиб, чемпионликни қўлга киритишдан иборат.  Шижоатли ёш спортчи ана шу эзгу ният сари дадил интилмоқда.
                                        М. ИБОДУЛЛАЕВА,                                  мактаб ижодий-маданий
 масалалар бўйича тарғиботчиси.

комментариев