» » ОНА ТАБИАТГА ОЗОР ЕТКАЗМАЙЛИК!

ОНА ТАБИАТГА ОЗОР ЕТКАЗМАЙЛИК!

 Ўзбекистон Экологик партияси,  Тойлоқ туман  партия ташкилоти  жорий  йил 18 июнь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган  «Зарафшон дарёси  суви кам, шағал қазилмоқда»  БУЛОҚЛАР ҚУРИДИ  мавзусидаги мақолага муносабат билдирди 
      Кун уз.нинг  жонкуяр журналистлари И.Пўлатов ҳамда А.Мустафоқуловларнинг юқоридаги сарлавҳа остидаги чиқишлари ҳеч бир миллатдошимизни бефарқ қолдирмади. Қанийди, ҳаммамиз шундай куюнчак бўлсак?!         Табиатга зиён етказаётганларни кўриб, кўрмасликка оляпмизми, бу ҳам кечирилмас гуноҳ!                                                              Яқинда туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси назоратчиси  Х. Нарзиқулов   ва ўша худудда жойлашган  “Нурли  йўл”  маҳалла фуқоралар  йиғини раиси  Хурсаной опа  Исрофиловалар  иштирокида юқорида  айтилган булоқга бордик. Махалла раисининг сўзларига қараганда булоқ суви унчалик камайгани  йўқ. Атрофда деҳқончилик ишлари билан машғул ишчилар ҳам сув ичгани ўша булоқ сувидан ичишади. Совитгичда сақланган сувлардан фарқи йўқ-деб бизларга хам ичишни тавсия қилишди. Ҳақиқатдан ҳам шаффоф ва муздек совуқ сув. Хайрият, қуриб қолди, деган булоғимиз ҳали тирик экан. Лекин, ҳушёр ва фидокор бўлмасак, ҳамма булоқларимиз бирма-бир қурий бошлаши ҳеч гап эмас. Огоҳ бўлайлик! Ўз оёғимизга ўзимиз болта урмайлик!
                                                   Т.ШЕРОВ,
Ўзбекистон Экологик партияси,  Тойлоқ туман  партия ташкилоти  раҳбари

комментариев