» » ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ТАҚДИРИ УЧУН МАСЪУЛМИЗ

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ТАҚДИРИ УЧУН МАСЪУЛМИЗ

 Бугунги кунда инсониятга жиддий хавф солаётган иллатлардан бири  гиёҳвандликдир.  Шунинг учун ҳам 26 июнь ­ Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни деб эълон қилинган.         
   Чунки гиёҳвандлик иллати  дунё ҳамжамиятининг долзарб муаммосига айланди. Турли соҳа мутахассислари ушбу ижтимоий муаммо ечими  бўйича иш олиб бормоқдалар. Баъзан гиёҳвандлик қурбонига айланиб қолган инсонларнинг қисматини кўриб,  кўнглимизда уларга нисбатан нафрат, қаҳр ва раҳм туйғуларининг уйғониши табиий. Уларнинг қуриётган дарахт мисол умри эвазига айрим қора ниятли ёвуз кимсаларнинг ҳамёни қаппаймоқда. Одам қиёфасидаги бундай махлуқларнинг қора оғуни вояга етмаган ёшлар орасида тарқатиб, уни истеъмол қилишга тарғиб қилаётганига жим қараб туриб бўлмайди, албатта.                                                        Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 2021 йил 31 майдаги “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида  жойларда, шу жумладан туманимиз  таълим муассасаларида ҳам ойлик доирасида  соҳа вакиллари билан ҳамкорликда кўрик-танловлар, спорт мусобақалари ва давра суҳбатлари олиб борилмоқда.  Зеро, вояга етаётган фарзандларимиз ўтмиши қадим, тупроғи олтин, осмони мусаффо Ўзбекистоннинг келажак ворисларидир. Уларни мана шундай соғлом муҳитда, эзгу тушунчаларни юракларига жойлаб вояга етказайликки, ҳеч қанақа ташқи салбий хуружлар ва қора иллатлар ўпқони уларни ўзига жалб қила олмасин.
                                                Ш.РАЖАБОВ.                                                   туман халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия шўъбаси раҳбари

комментариев