Аср кулфати



Гиёҳвандлик бутун дунёда, жумладан, мамлакатимизда ҳам учраб турадиган салбий-ижтимоий ҳодиса бўлиб, ўзининг хатарлилиги жиҳатидан атроф-муҳитнинг ифлосланиши, радиация билан зарарланиши ОИТС сингари янги асрда ҳам бизга таҳдид солаётган жиддий кулфатлардан биридир. 

Аср кулфати бўлган гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш мақсадида ички ишлар органларининг бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказган кенг қамровли «Қора дори» тадбирлари натижасида жуда кўп жойларда кўкнор участкалари йўқ қилиб ташланди.

Гиёҳвандликка қарши курашни қийинлаштирадиган омиллардан бири унинг яширинлигидир. Бy соҳалардаги жиноятларнинг ҳусусиятлари давлат ҳуқуқини муҳофаза қилиш органлари шахсий таркибий ҳамда жамоатчиликнинг ҳамкорликда фаол ҳаракат қилишини талаб этмоқда.

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига кириши бу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини ошишига кўмаклашди, халқаро ташкилотларнинг тажрибаси ва ёрдамидан кенгроқ фойдаланишга имкон берди.

Гиёҳвандлик воситаларини назорат қилишда БМТ билан ўзаро ҳамкорлик ва бир-бирини тушуниш муносабатлари ўрнатилди. Маълумки, БМТ Ўзбекистон Республикаси билан биргаликда Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш бўйича тадбирларни такомиллаштириш, ташкилий тузумларни яратиш стратегиясини ишлаб чиқишни назарда тутувчи ҳужжат ташаббускоридир. Бу тадбирларни амалга ошириш учун БМТ ярим миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамоатчиликнинг гиёҳванд  моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашдаги ишини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини таъминлаш учун, бизнинг назаримизда, республикамизда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур.

Бу иллатга қарши курашга умумдавлат иши ва Республикада, умуман жиноятчиликка қарши курашдаги устувор йўналишлардан бири сифатида қаралмоғи лозим.

Прокуратура, ички ишлар органлари, шунингдек, жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликдаги фаолиятнинг шакл ва усулларини ишлаб чиқиш, яъни маълум вақт оралиғида батафсил ишлаб чиқилган идоралараро мувофиқлаштирувчи орган мавжуд бўлган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза этувчи барча органлар куч-ғайратларини бирлаштириш:

 Гиёҳвандлик моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашувчи махсус   бўлинмаларни моддий техник жиҳатдан замонавий воситалар билан таъминлаш:

Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашнинг назарий муаммолари ҳамда амалиётларни тадбиқ этиш учун илмий кучларни бирлаштириш ва мувофиқлаштириш зарур.

Биз демократик ҳуқуқий давлат қураяпмиз. Шунинг учун мамлакатимизда гиёҳвандлик иллатига мутлақо ўрин йўқ.  Гиёҳвандликка қарши кескин кураш сира ҳам кечиктириб бўлмайдиган ишимиздир.

Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексига шарҳларда ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини ўтказиш деганда, уларни ҳар хил усулларда тарқатишни, (сотиш, ўзгага бериш, ҳадя қилиш, қарздорлиги эвазига бериш, қарзга бериш ва ҳоказоларни) тушуниш лозим.

ЖК 248-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган буюмларни, қуролни топширган вақтда ундан жиноят учун фойдаланмаган бўлса ва сақланаётган ўқотар қурол, ўқ-дорилари, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларининг барчасини топширган тақдирда ва учинчи шахс ўз ихтиёри билан ҳуқуқ органлари томонидан ҳеч қандай талабсиз топширса жиноий жавобгарликдан озод қилиниши кўрсатилган.

             О. ҲАЙИТОВ,

      жиноят ишлари бўйича вилоят судининг раиси.     

комментариев