» » РАВОТЛИК ЁШ ОЛИМА

РАВОТЛИК ЁШ ОЛИМА

 хорижни забт этмоқда       
  
 Равот маҳалласида зиёли оиласида таваллуд топган  Мадина Ҳотамқулова тумандаги 5-умумтаълим мактабини тамомлаб, 2019 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг «молия» йўналишига грант асосида ўқишга қабул қилинди Мадина талабаликнинг илк босқичидаёқ  молия кафедраси мудири профессор Ж.Р. Зайналов раҳбарлиги остида илмий фаолият билан шуғулланишни бошлади. Унинг илмий изланишлар ва тинимсиз меҳнат самараси туфайли ҳозирга келиб,  20 дан ортиқ молия-иқтисод соҳасининг турли масалалари  нуфузли хориж журналларида нашр этилди. Бундан ташқари, минтақалар ва халқаро миқёсдаги нечта кўрик танловларда фахрли ўринларни қўлга киритди. Жумладан, 2021йил март ойида Россиянинг Петрозаводск шаҳрида иқтисодиёт фанлари йўналиши бўйича ўтказилган танловда ўзининг илмий иши билан қатнашиб фахрли 1-ўринни , Қозоғистонда ўтказилган  Ўрта Осиёнинг энг ёш олим деб номланган кўрик- танловда илмий иши билан қатнашиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди ва олтин медаль билан тақдирланди. Бундан ташқари, Мадинанинг инглиз тилида ёзилган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий қарорлари» деб номланган китоби Молдованинг «ЛАМБEРТ Аcадемиc Публишинг» босмахонасида нашр этилди ва  хорижий мутахассислар томонидан қизиқарли ва долзарб деб топилди.Шу  сабабли Европанинг қатор нашриётлари томонида 8 та тилга таржима қилинди ва чоп этилди. Тиниб-тинчимас  Мадина фақатгина илмий фаолият билан шуғулланиб қолмасдан, жамоат ишларида, турли маҳаллий ва халқаро тадбирларда қатнашиб келмоқда. Америка Қўшма Штатлари элчихонаси томонидан ташкил этилган «Мен ёқтирган тарихий қахрамон аёл» номли иншолар кўрик танловида ўзининг Гавҳаршодбегим ҳақида ёзган иншоси билан иштирок этди ҳамда биринчи ўринни қўлга киритиб, элчихонанинг сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  Айни пайтда Мадина эзгу мақсад – иқтисодиётнинг мавжуд муаммоларига мувофиқ ечимлар излаб топиш йўлида изланишлар лоиб бормоқда.         
                                              А. САЛОМ.

комментариев