» » Нуронийда янги стадион очилди

Нуронийда янги стадион очилди

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради. Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади.    Шу мақсадда маҳалларда спорт иншоотларини қуриб фойдаланишга топшириш орқали спортни оммалаштиришга эришилмоқда. Ана шундай объектлардан бири Тойлоқ туманининг чекка ҳудудларидан бири Нуроний маҳалласида бунёд этилди. 
    Тадбиркор Зилола Мирзаева томонидан давлат хусусий шерикчилик асосида қуриб фойдаланишга топширилган мини стадионнинг очилиш маросимидан сўнг Бирлик, Жумабозор, Ўртақишлоқ, Нуроний, Олмазор маҳаллаларининг уюшмаган ёшларидан ташкил топган футбол жамоалари ўзаро беллашишди.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев