» » ВАЗИР ЭЛЕКТРОН КУНДАЛИКНИ КЕНГ ТАТБИҚ ЭТАЁТГАН ПЕДАГОГЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРДИ

ВАЗИР ЭЛЕКТРОН КУНДАЛИКНИ КЕНГ ТАТБИҚ ЭТАЁТГАН ПЕДАГОГЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРДИ

Самарқанд вилоятидаги 245 та мактабда kundalik.com платформаси жорий этилди. Ушбу электрон кундалик тизимини таълим муассасаларида кенг амалиётга татбиқ этиб келаётган ўқитувчилар ҳам талайгина.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ана шундай педагоглардан бир гуруҳини тақдирлади:

Жомбой туманидаги 40-ИДУМ директори ўринбосари Ҳамза Муҳаммадиев;

Қўшработ туманидаги 81-мактаб информатика фани ўқитувчиси Нурмурод Абдуқодиров;

Тойлоқ туманидаги 19-мактаб информатика фани ўқитувчиси Зарина Зоҳидова.

Ушбу педагоглар мактабда электрон кунлаликнинг кенг жорий этилиши ҳамда педагог жамоанинг ундан фаол фойдаланишини ташкил этишдаги ташаббускорлиги учун ташаккурнома ҳамда ноутбук билан тақдирланишди.

Суратга изоҳ: Зарина Зоҳидованинг маълум сабабларга кўра кела олмаганлиги сабабли мактаб директорига совғалар топширилди.

комментариев