» » Матбуот анжумани: Жорий йилнинг 6 ойида 405 нафар ишсиз фуқаролар ва ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди

Матбуот анжумани: Жорий йилнинг 6 ойида 405 нафар ишсиз фуқаролар ва ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди

   
   Бугун туман ҳокимлигида “Ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш,  қайта ўқитиш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман ҳокими Б. Бобоназаров, туман ҳокими ўринбосари Ж. Ҳақбердиев ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, мавзуга алоқадор туман ташкилотларининг матбуот котиблари иштирок этишди.
     Матбуот анжуманида туман ҳокими Б. Бабоназаровнинг мавзу борасидаги маърузаси тингланди. 
    Таъкидландики,   туманда 2 та касб-ҳунар мактаби фаолият юритаётган бўлиб, бу мактабларда 30 ёшгача бўлган ишсиз ёшлар ва ундан катта ёшдаги хотин-қизлар ва фуқаролар 7 та йўналиш бўйича таҳсил олишмоқда.

   Хусусан, 1-сон касб-ҳунар мактабида жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 101 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилган бўлса, шундан 56 нафари ёшлар, 45 нафари эса 30 ёшдан катталарни ташкил этади.
   Худди шундай 2-сон касб-ҳунар мактабида ҳам жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 285 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилган, шундан 240 нафари ёшлар, 45 нафари эса 30 ёшдан катталарни ташкил этади.
  Тойлоқ туманидаги 2 та касб-ҳунар мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сон фармони асосида ташкил этилган бўлиб, бу мактаблар фаолиятини 2020/2021 ўқув йилидан бошлаган.
    Жумладан, 2-сон касб-ҳунар мактабида қуйидаги 5 та касблар бўйича таълим берилади
  1. Автомобилларни таъмирлаш чилангари
  2. Тракторчи-машинист
  3. Тикувчи
  4. Газ сув истеъмоли назоратчи оператори
  5. Электромонтёр
  6.  Касб-ҳунар мактабида ўқув ишлаб-чиқариш устахонаси алохида бинода жойлашган бўлиб, унда “Электрогазпайвандлаш ишлари”, “Электромонтёр”, “Сантехника ишлари”, “Чилангарлик ишлари”, “Автомобилларни таъмирлаш чилангари”, “Трактор тузилиши” устахоналари  ва Польша давлат гранди асосида келтирилган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш” мини цехи мавжуд. Мактабнинг асосий биносида “Тикувчилик” устахонаси жойлашган ва 26 та тикув машиналари билан жиҳозланган.
    Касб-ҳунар мактаби  ва тумандаги “Туман электр тармоқлари”, ”Туман ирригация ва мелириорация”, “Туман худудгазтаъминот”, “Самарқанд маишийсервис Тойлоқ туман бўлими”, “Тойлоқагросервис МТП” ташкилотлари билан  ҳамда тумандаги “Сиёб саховати”, “Сиёб бахмали” каби 20 дан ортиқ корхона ва фермер хўжаликлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган ва шартномалар тузилган.
   Тойлоқ туман 2-сон касб-ҳунар мактабида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда  қисқа муддатли курслар ташкил этилган бўлиб 2021 йилда 7 та касб бўйича 2 патокда 285 нафар тингловчилар муттахассислик сертификатига эга бўлишди.

     Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш марказларида, шунингдек, туманнинг Боғичинор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш масканида, Ҳунармандлар уюшмасида ва бошқа ўқув маказларида жами 405 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди.
   Бундан ташқари ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилда Савдо-саноат палатаси томонидан 375 нафар ёшлар 48-соатлик тадбиркорлик курсларида иштирок этиб, серификатлар топширилди. Шунингдек, савдо-саноат палатаси томонидан “1+1” дастури яъни “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида
1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш доирасида 869 нафар ёшлар тадбиркорларга бириктирилди.
   Маърузадан сўнг журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволлари ҳамда таклифлари билан туман ҳокимига мурожаат қилишди.

    -Касб-ҳунар мактабларини битириб, сертификат олаётган ёшларнинг бандлиги таъминланаяптими? – дейди туман “Қўшчинор” газетаси мухбири А. Нисоров.
    -Албатта,  90 фоиз битирувчиларнинг бандлиги таъминланди, деб айта оламан, сабаби уларнинг кўпчилигига ўз йўналиши бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида кредит ажратиб берилган. Қолган 10 фоиз ёшларимиз ҳам ишсиз эмас, улар ҳам ўзини-ўзи банд қилиш йўналишида ишлаб, пул топаяпти, -дейди туман ҳокими Б. Бобоназаров.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев