» » Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг навбатдаги 24-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг навбатдаги 24-сессияси бўлиб ўтди


  Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, секторлар раҳабарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда масалага алоқадор мутасаддилар иштирок этишди.
   Сессия ишини Кенгаш раиси Б. Бабоназаров олиб борди.
   Сессия кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилди.
  1. Ҳокимнинг ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи.
  2. Ҳудуддаги масъул раҳбарларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6096-сонли Фармони ижроси юзасидан ҳисоботи.
  3. Ҳудуддаги масъул раҳбарларнинг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи.
  4. Тумандаги тегишли тижорат банкларининг филиаллари раҳбарларининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳисоботи. 
  5.  Молия органи раҳбарининг маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисидаги ҳисоботи.
  6. Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисидаги ҳисоботи.
  7. Туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғининг аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи.
  8. Ҳудуддаги сув хўжалиги ташкилоти раҳбарининг сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек туманда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи.
  9. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахбороти. 
  10.  Тойлоқ тумани прокурори ҳамда туман ИИБ бошлиғининг ҳудудларда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ахбороти.
  11.  Бошқа масалалар.
    Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан таъкидландики, давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш, давлат активларини хусусийлаштириш мақсадида Тойлоқ туманида давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиғича оммавий савдоларга чиқарилишини самарали ташкил этиш белгиланган эди. Шундан «Дилкишо-сифат» МЧЖнинг 25,3 % пакетлари (улушлари) 13,5 млн. сўм бошланғич нарх билан савдоларга чиқарилиб, 2020 йил 8 сентябарда 14,8 млн. сўмда сотилди.
   Савдога чиқарилган объектлар; 157,9 млн. сўм бошланғич қиймат билан 4-сон маданият ва аҳоли дам олиш маркази, 321,9 млн. сўм бошланғич қиймат билан бўш турган ҚВП биноси,  265,5 млн. сўм бошланғич қиймат билан Олмазор ҚВП ошхона биноси, 3831,4 млн. сўм бошланғич қиймат билан Эскижуа шифохона бинолари савдога чиқарилган.
    Қолган 2  та активлардан  1 та “Қўшчинор”газетаси ДУК,  1 та “Стомотология поликникаси” ДУК, хатловдан ўтказилган бўлиб, бугунги кунда Экспертиза ишлари амалга оширилмоқда.

   Тойлоқ туманида яшовчи жами аҳоли сони 203122кишини ташкил қилиб, шундан меҳнат ресурслари110533 кишини ташкил қилади. Иқтисодий фаол аҳоли сони 84756 киши, иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони эса 25777 киши, халқ хўжалигининг турли соҳаларида банд бўлган аҳоли 74948 кишини, ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳоли эса 9808 кишини ва 2021 йил  март ойи ҳолатига туман бўйича ишсизлик даражаси 9.8 фоизни ташкил этади.
   2021 йилнинг январ-феврал ойи давомида Тойлок туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига жами 662 нафарини фуқаролар мурожаат этган бўлиб, улардан 230 нафар ишсиз фуқаролар иқтисодиётнинг турли сохаларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларидаги бўш иш ўринларига йўлланмалар асосида ишга жойлаштирилди. Ишга жойлаштирилган ишсиз фуқаролардан 120 нафари ёшларни, шунингдек 109 нафари хотин-қизларни ташкил этади, 62 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.
    Бундан ташкари туманидаги биринчи ва иккинчи сонли касб-ҳунармактабларида 2021 йил январ-феврал ойларида 287 нафар фуқаролар ишсиз деб этироф этилиб, кайта касбга ўқиш учун йўлланмалар берилган ва хозирда мазкур касб-хунар мактабларида ўқитилиб келинмоқда.
   Кун тартибидаги барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилгач тегишли қарорлар қабул қилинди.
  Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ўз ишини танаффуссиз тугатди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев