» » "Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир"

"Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир"

   “Тойлоқ ота” жомеъ масжидида ўқилган пешин намозидан сўнг Тошкент шаҳар имом хатибининг ўринбосари домла Абдуқаҳҳор Юнусов намозхонлар ўртасида “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир” мавзусида маъруза қилди.
    -Ислом ҳидоятида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган киши ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, улардан зарарни даф қилишга интилади. Чунки инсонларга яхшилик қилиш икки дунё саодатига сабаб бўлади, -дейди домла.
   Маънавий-маърифий суҳбат давомида маърўзачи тинчлик — дунёдаги энг бебаҳо неъмат эканлиги, биз ана шундай хотиржамлик устувор бўлган юртда яшаётганлигимиз, қолаверса, Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар самаралари туфайли йилдан-йилга турмушимиз янада обод ва фаровон бўлаётганлиги, бу кунларнинг қадрига етиб, берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланишимиз, ёшлар таълим-тарбиясига ҳеч биримиз бефарқ қарамаслигимиз лозимлигини таъкидлади.

комментариев