
1-умумтаълим мактабида "Ҳар болага уч китоб" акцияси ўтказилди. Акцияда 1-4 синф ўқувчиларининг ота-оналари қатнашди. Тадбир доирасида ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Мактаб директори Ш. Норбоев йиғилганларга китоб мутолааси бола тафаккурини янада ривожланишига , одобига таъсири ҳақида гапирди. — Болада китобга меҳр аввало, оиладан бошланади, ота-онанинг фарзандига китоб совға қилиши бу амалнинг дебочасидир" — дейди мактаб кутубхоначиси Фарангиз Самандарова. Акцияда А. Эшонқулов, Н. Бобоқулова, Н. Исломов, Ш. Бобоқулов каби ота-оналар фаол иштирок этишди. Мактаб кутубхонаси билан танишган ота-оналар фарзандларининг китобга ошно қилишни дилларига тугдилар.
комментариев