» » Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши

Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши

Тойлоқ туманида 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 1 687 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 1 539 тага этди.  2021 йилнинг январь-июнь ойларида 236 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.  
       Шу жумладан, янгидан ташкил этилган 236 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми яъни, 105 таси савдо соҳасига, 59 таси саноат соҳасига, 24 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 8 таси қурилиш соҳасига, 12 таси  қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасига, 5 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 7 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 4 таси ахборот ва алоқа соҳасига ҳамда 12 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.                 
       Шу билан бирга, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 15 тани ташкил этиб, шундан ҳозирги кунда 13 таси фаолият кўрсатмоқда.                 
       Туманда 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналарнинг умумий сони 534 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 492 тани ташкил этмоқда. 
   Ғ. Ҳасанов,
Тойлоқ туман статистика 
                           бўлими етакчи мутахассиси.                                                     

комментариев