» » ОНА ТАБИАТГА МЕҲРИ БОР ИНСОН – ПАРТИЯМИЗ ТАРАФДОРИ

ОНА ТАБИАТГА МЕҲРИ БОР ИНСОН – ПАРТИЯМИЗ ТАРАФДОРИ

  Ўзбекистон  Экологик партияси  Марказий Кенгаши Ижроия  қўмитаси  раиси  Президентликка номзод  Нарзулло  Обломуродов «Оила  ва  Табиат»  газетасига берган интервьюсида партиянинг  сиёсий  куч  сифатида майдонга чиқиши, ўз олдига қўйган мақсадлари, преспектив режалари хақида батафсил маълумот бериб ўтди.                           Жумладан: Экологик сиёсатни амалга ошириш ва сиёсий ташаббусларни татбиқ этишда, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, атроф мухит ва  фуқаролар соғлигини сақлаш, экологик муаммоларни ҳал этишда, тизимли ўзгаришларга  йўналтирилган амалий чораларни кўришда жамиятни барча кучларини сафарбар этиш  мухим омил ҳисобланади.                          Экологик  партия  муаян  қатламдаги электорат,  тор доирадаги  сийсий мақсадлар  билангина чекланиб қоладиган  партия эмас. Чунки экологик масалалар  ҳамманинг ҳаётига бевосита таъсир кўрсатадиган глобал  масала ҳисобланади.  Партиямизнинг  бош дастурий  мақсади-халқимиз  келажаги  учун  манфаатли  бўлган қулай атроф  муҳитни  яратиш.  Бу-осмонимиз мусоффолиги,  сувимиз тозалиги,  тупроғимиз унумдорлиги, нафас олаётган  ҳавомизнинг  тозалиги билан боғлиқ масасалар. Ҳаёт кечириш учун сув ва ҳавонинг нақадар зарурлигини эса ортиқча исботлашга  ҳожат йўқ. Шунинг  учун ҳам электоратимиз  кенг қамровли  ва барча  аҳоли қатламини  қамраб олади-деган сўзларни айтиб ўтди.
    Яқинда туманда  Ўзбекистон  Экологик  партияси,  Самарқанд вилоят ташкилоти Ижроия қўмитаси  раиси  Б. Абдуллаев раҳбарлигида Экологик партия ташкилотларида, депутатлар  ҳамда  ҳамкор  ташкилотлар томонидан  олиб борилаётган ишларни  таҳлил қилиш мақсадида  йиғилиш ўтказилди. Ҳамкор ташкилотлар: Туман экология ва атроф муҳитни  мухофаза қилиш бўлими, туман “Тоза худуд”  унитар корхонаси, туман “Ободонлаштириш” бўлими, туман Санитария ва эпидемологик осойишталик  маркази, Соғликни сақлаш бўлими, Вилоят  ва  туман кенгаши депутатлари, бошланғич партия  ташкилоти раислари иштирок этган  анжуманда партия Самарқанд вилоят партия  ташкилоти Ижроия қўмитаси  раиси  Б. Абдуллаев мамлакатимизда Ватанимиз Мустақиллигининг  30 йиллигига хамда октябрь ойида ўтказиладиган  Президент сайловига тайёргарлик жараёни хақида тўхталиб ўтди. 
    Шундан сўнг Тойлоқ туман Экологик партия ташкилоти раиси Т. Шеров туманда  экологик вазият, бу борадаги  муаммолар ва уларни бартараф қилиш йўллари  тўғрисида, мавжуд муаммоларнинг ОАВда ёритилиши  хақида  ҳисобот бериб ўтди. Аксарият  мақолалар  туман  “Қўшчинор” газетасида, “Маҳалла”, “Ёшлар  олами” газеталарида чоп  этилганлиги,  туман кенгаши депутати “Чороғбон”  МФЙ  раиси  М. Аминова Республика “Махалла”  радиосига  икки марта долзарб мавзуларда  чиқиш қилганлиги  эътироф этилди.                      Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Экологик партиясидан  Вилоят ҳамда  туман  кенгашларига сайланган депутатлар  Л. Мўминова,  М. Аминова ва М. Жўрақуловалар амалга оширган ишлари, депутатлик сўровлари ва натижалари хақида ҳисобот беришди.  Б. Абдуллаев  уларга  алохида ташаккурнома билдирди.  Музокараларда “Қўшчинор” газетаси мухбири Д. Камолова  туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими вакили  И.Хуррамов , “Тоза ҳудуд “ унитар корҳонаси раҳбари Ж. Бердиёров ва бошқалар  ўз мулоҳазаларини билдиришди. 
                                    Ўз мухбиримиз.

комментариев