» » Онлайн: Наримон Умаров: асосий мақсадимиз хотин-қизларни рағбатлантириш билан бирга иштирокчилар орасидан келгусида давлат ҳокимияти вакиллик органларига номзодларни саралаб олиш

Онлайн: Наримон Умаров: асосий мақсадимиз хотин-қизларни рағбатлантириш билан бирга иштирокчилар орасидан келгусида давлат ҳокимияти вакиллик органларига номзодларни саралаб олиш

Партиямизнинг “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш, уларни оилавий тадбиркорликка ва касаначиликка жалб этиш, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий онгини юксалтириш ва доимий бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фаол адолатчи аёллар иштирокидаги бугунги тадбиримиз ҳам ана шу йўлда олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг бир кўринишидир.
Мазкур кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад партия аъзолари орасида фаол, изланувчан-интилувчан, атрофдагиларга ҳар томонлама ибрат, намуна бўладиган хотин-қизларни рағбатлантириш билан бирга иштирокчилар орасидан келгусида давлат ҳокимияти органларига кўрсатиш мумкин бўлган номзодларни саралаб олиш, шу аснода партия тизимидаги заҳира кадрлар таркибини фаол аёллар ҳисобига кўпайтиришга қаратилган.
Анъанавий равишда ўтказилаётган мазкур кўрик-танлов иштирокчиларининг мамлакатимиз сиёсий тизими тўғрисида билимга эгалиги, сиёсий партияларга оид миллий қонунчилик ва халқаро тажрибадан хабардорлиги, лидерликва нотиқлик қобилияти,айниқса, жаҳонда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалардан қанчалик хабардорлиги, фаол фуқаролик позициясига эгалигининг инобатга олиниши партиямиз сафидаги хотин-қизларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада юксалтиришга туртки бўлмоқда.
Бугун ҳудудий партия ташкилотлари туман-шаҳар ва вилоят босқичларидан сараланиб келган истеъдодли аёллар танлов шартлари бўйича ўз қобилият ва иқтидорларини намоён этишади.

комментариев