» » Оилада ахлоқий тарбия

Оилада ахлоқий тарбия

“Нуроний” жамғармаси туман бўлими қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш кенгаши томонидан “Оилада ахлоқий тарбия” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда кенгаш аъзолари, жамғарманинг вилоят бўлими ходими З. Холмуродова ҳам иштирок этди. Иштирокчилар дастлаб тумандаги 12- мактаб, 17-МТМ да бўлиб болажонлар билан суҳбатлашдилар. Ворсин маҳалласидаги кекса, ёлғиз ва хаста онахонлар ҳолидан хабар олишди. Шундан сўнг “Нуроний” масканида ёшлар иштирокида семинар-учрашув ўтказилди.  Дастур юзасидан вилоят вакили З. Холмуродова, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Қувватова, “Қўшчинор” газетаси муҳаррири М. Йўлдошеваларнинг маърузалари тингланди. 

— Тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди, олдимизга қўйган мақсадимизга эришдик, —дейди жамғарманинг хотин-қизлар билан ишлаш кенгашининг раиси Муслима Исмоилова.

комментариев