» » АБДУЛЛА НИСОРОВ – ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

АБДУЛЛА НИСОРОВ – ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

 Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган ҳамда «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг Самарқанд вилояти босқичида иштирокчилар бадиий асарлар, журналистик ишлар, интернет-журналистика материаллари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари, юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар бўйича беллашдилар. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, маданият бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлимлари, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят телерадиокомпанияси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилган танловда ҳар бир йўналиш бўйича 3 нафардан 18 нафар танлов ғолиблари аниқланди Танлов ғолибларини вилоят ҳокими Э.Турдимов табриклаб, диплом ва эсдалик совғаларини топширди. 
    Эътиборлиси, ғолиблар сафида таҳририятимиз ижодий ходими Абдулла НИСОРОВ  ҳам бор. У танловнинг «Босма ва ОАВ ходимларининг журналистик ишлари йўналиши бўйича энг яхшилар сафида эътироф этилди. Устоз журналист ҳамда ғазалнавис ­ шоиримизни юксак мукофот билан табриклаймиз ва унга янги ижодий зафарлар тилаймиз.         
                          ****
     Шунингдек, нуфузли танловнинг «Интернет нашрлари, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган долзарб материаллар» йўналишида тумандошимиз, интернет­ журналист Анвар МУСТАФОҚУЛОВ ҳам ғолибликни қўлга киритди. Истеъдодли ҳамкасбимизни ҳам ажойиб ижодий муваффақият билан қутлаб, қалами бундан­да ўткир бўлишини тилаймиз. Мукофот ва Истиқлол айёми муборак бўлсин, Анвар ака! 
            А. Орзимуродов.

комментариев