» » ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ИСТИҚБОЛИНИНГ МУҲИМ ДАСТУРИЛАМАЛИ

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ИСТИҚБОЛИНИНГ МУҲИМ ДАСТУРИЛАМАЛИ

   Туман ҳокимлиги мажлислар залида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» китобини ўрганиш масалаларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. 
  Туман умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг маънавий­маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, мактаблар ижодий­ маданий масалалар тарғиботчилари, шунингдек, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг хотин­қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Йўлдошева ҳамда туман ХТБ Шўъба раҳбари Ш.Ражабовлар иштирок этган мажлисда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбари китобининг мазмун­ моҳиятига тўхталди. У  кенг қамровли ва ғоят муҳим асарнинг янги Ўзбекистонни бунёд этишдаги беқиёс аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, нотиқ, ЎзЛиДеПнинг яқинда ўз ишини якунлаган 10­ съезди таассуротлари билан ўртоқлашиб, анжуманда Давлатимиз раҳбари маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга кенг тўхталди. 
   Йиғилишда  туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг хотин­қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Йўлдошева ҳам сўзга чиқиб, мактаблар маънавий ­ маърифий ишлар мутасаддиларини янада фаолроқ ва жўшқинроқ ишлашгп даъват этди.

комментариев